Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобулдаги ибодатхонага ҳужум вақтида 25 киши ҳалок бўлди
25 март куни Афғонистон пойтахти Кобулда сикхлар ибодатхонасига жангарилар томонидан ҳужум содир этилиши оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар берди.
Яна 8 киши яраланган, 80 киши қутқарилган. Ҳужум эрталаб содир этилган. Жангарилар дастлаб портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган, сўнгра отишма бошлаган.
Маълум қилинишича, ҳужумни содир этган 4 жангарининг барчаси 6 соатга яқин давом этган махсус амалиёт давомида йўқ қилинган.
Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025