Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхонада 41 миллион долларга тенг озиқ-овқат ички бозорга чиқарилмоқда
Божхона омборларида қарийб 41 миллион АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Бу хақда ДБҚ ахборот хизмати хабар берган.
Жорий йилнинг 26 март ҳолатига кўра, божхона омборларида жами 40,8 миллион долларга тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Ушбу маҳсулотлар божхона расмийлаштирувидан сўнг, қисқа муддатларда ички бозорга йўналтирилади, деб хабар берган Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.
Таъкидланишича, божхона омборида расмийлаштирувга қаратилган маҳсулотлар орасида 2 минг 700 тонна кунгабоқар ёғи, 5 минг 300 тонна ун, 70 минг 600 тонна буғдой, 2 минг 600 тонна гўшт, 2 минг 400 тонна шакар ва 414,9 тонна макарон ҳамда бошқа маҳсулотлар мавжуд.
Божхона маълумотига кўра, омборда сут маҳсулотлари, банан, қуруқ чой, консерваланган сабзавотлар, болалар овқатлари, вафли ва печеньелар, балиқ, биологик қўшимчалар, маргарин, пальма ёғи, шоколад ва бошқалар сақланмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
22:43 / 20.05.2025
ДХХ Қозоғистондан олиб кирилган 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини аниқлади
09:10 / 07.05.2025