Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони пойтахтига берилган ракета зарбалари бартараф этилди
Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция яманлик ҳусийлар томонидан Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдга ва Яман билан чегарасидаги Жизон шаҳрига учирилган иккита ракетани уриб туширди.
Бу ҳақда коалиция вакили полковник Туркий ал-Маликийга таяниб Sky News Arabia телеканали хабар берди.
“Сано ва Саъддан учирилган иккита ракета Ар-Риёд ва Жизон устида Саудия Арабистони ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари томонидан уриб туширилди. Жабрланувчилар йўқ”, деб маълум қилинган хабарда.
Ал-Маликийнинг таъкидлашича, ракеталар учирилишига ҳусийлар ва Эроннинг Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси алоқадор бўлиб, бу ҳужум ушбу кучлар қандай хавф солишини кўрсатади.
Ўз навбатида Саудия Арабистони матбуот агентлиги ҳарбийларга таяниб, ҳавода йўқ қилинган баллистик ракеталар қолдиқларининг ерга тушишидан икки фуқаро енгил жароҳатлар олганини маълум қилган.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
15:15 / 17.05.2025
Украинага ҳалок бўлган 909 ҳарбийнинг жасади қайтарилди
14:23 / 17.05.2025