Иқтисодиёт | 09:37 / 01.04.2020
9115
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда бензин ва газ учун акциз солиғи ставкасини ошириш бекор қилинди
Молия вазирлиги бензин, дизель ёқилғиси ва газни охирги истеъмолчига сотишда белгиланган акциз солиғи ставкаси йил охирига қадар ўзгаришсиз қолишини маълум қилди.
«Қабул қилинган қарорга асосан жорий йил охирига қадар спирт, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан вино ва пиво, шунингдек охирги истеъмолчига сотиладиган бензин, дизел ёқилғиси ҳамда суюлтирилган ва сиқилган газга амалдаги акциз солиқ ставкалари сақланиб қолиниши белгиланди», дейилади хабарда.
Маълумот учун, «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига асосан жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб акциз солиқ ставкалари оширилиши кўзда тутилган эди.
Мавзуга оид
15:18 / 20.11.2024
Ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш шохобчалари бўйича мобил илова ишга туширилди
15:10 / 13.11.2024
Биржага чиқарилаётган АИ-80 бензинининг бошланғич нархига нисбатан чеклов ўрнатилди
17:26 / 06.11.2024
Пропан 5 ойда қарийб 2 баробарга, АИ-80 бензини эса йиллик нисбатда 26 фоизга қимматлашди
07:30 / 04.11.2024