Xiaomi 2019 йил учун рекорд тушум олганини маълум қилди
Хитойнинг Xiaomi компанияси 2019 йилнинг охирги чораги ва бутун йил учун ҳисобот берди. Унга кўра, компаниянинг ўтган йилги тушуми рекорд қийматни ташкил қилган.

Фото: EPA
Компаниянинг 2019 йилдаги тушуми 2018 йилдагига нисбатан 17,7 фоизга ўсиб, 205,84 млрд юанни (29 млрд доллар) ташкил қилган. Ушбу қийматдан тахминан ярми смартфонлар сотилишидан олинган (122,1 млрд юан ёки тахминан 17,1 млрд доллар). Компаниянинг соф даромади 11,53 млрд юанни (1,62 млрд доллар) ташкил қилиб, 2018 йилга нисбатан 34,8 фоизга ўсган.
Компания асосчиси ва бош директори Лэй Цзунь ҳисоботни тақдим қилиш вақтида компания инновацион технологик тадқиқотларга 50 млрд юан (7 млрд доллар) инвестиция киритмоқчилигини маълум қилган.
Xiaomi 2010 йилда ташкил этилиб, илк бор акцияларини 2018 йил Ҳонгконг биржасида сотувга чиқарган. Ўтган йил натижаларига кўра, компания 124,6 млн дона смартфон ишлаб чиқариб, жаҳон смартфонлар бозорида 4-ўринни эгаллаган.
Мавзуга оид

16:47 / 19.03.2025
Xiaomi жаҳон бозорида фотосурат санъатини янги чўққига олиб чиқувчи Xiaomi 15 сериясини тақдим этмоқда

11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди

21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди

21:55 / 28.03.2024