Жаҳон | 09:20 / 01.04.2020
18896
1 дақиқада ўқилади

ЕОИИ давлатларидан пиёз, саримсоқ ва гуруч олиб чиқилиши тақиқланди

Евросиё иқтисодий иттифоқи давлатларидан коронавирус пандемияси сабабли 30 июнгача бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гречка, гуруч, кунгабоқар уруғи, пиёз ва саримсоқ олиб чиқилиши тақиқланди.

Фото: Getty Images

Бу ҳақда Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕОИК) коллегияси баёнотида айтилган.

“ЕОИК коллегияси йиғилиши натижаларига кўра, ЕОИИ давлатларидан бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари олиб чиқилишини вақтинча тақиқлашга қаратилган чоралар қабул қилинди. Бу маҳсулотлар орасида пиёз, саримсоқ, шолғом, гуруч, гречка, жавдар, тариқ, ёрма, йирик тортилган ун, гречкадан тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари, майдаланган ва майдаланмаган соя дуккаги ва кунгабоқар уруғи бор. Уларнинг олиб чиқилиши 30 июнгача тақиқланади”, дейилган хабарда.

ЕОИКнинг ушбу қарори чоп этилгандан 10 кун ўтгач кучга киради. Баёнотда айтилишича, тақиқловнинг киритилиши ЕОИИ давлатлари аҳолисини коронавирус пандемияси сабабли санитар-эпидемиологик вазият ёмонлашган вақтда юқорида тилга олинган маҳсулотлар билан етарлича миқдорда таъминлаш имконини беради.

Айни вақтда ЕОИИ таркибига Арманистон, Беларус, Россия, Қирғизистон ва Қозоғистон киради.

Мавзуга оид