Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада катта гуруҳ бўлиб тўпланувчилар жаримага тортилади
Москвада катта гуруҳ бўлиб тўпланувчи одамлар ўзини изоляциялаш режимини бузгани учун жаримага тортилади. Бу ҳақда Москва мэри матбуот котиби Борис Булай маълум қилди.
“Фармойиш бор, унда жарималар аниқ кўрсатиб қўйилган. Айни вақтда бу карантин қоидаларига риоя қилмайдиган, катта гуруҳ бўлиб тўпланувчиларга ва шаҳар маъмурияти огоҳлантиришларига қулоқ солмайдиганларга жорий қилинади”, деб айтган Булай.
Аввалроқ Москва мэри Сергей Собянин карантин режимини бузганлик учун тўланадиган жарималар ҳақидаги қонунни тасдиқлаганди. Унга кўра, уйдан асосли сабабсиз кўчага чиқадиганлар 5 минг рублгача, вирус тарқалишига қарши чораларни бузадиган ташкилотлар эса 500 минг рублгача жаримага тортилади.
30 март куни Москва мэри ўринбосари Анастасия Ракова ўзини мажбурий изоляция қилиш режими жорий қилиниши “ўз турмуш тарзини ўзгартиришни истамаган одамларнинг вазиятни етарлича англамаганлари натижаси” бўлганини айтган.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
19:49 / 08.05.2025