Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда янги ташқи ишлар вазири тайинланди
Афғонистон президенти Ашраф Ғани миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Муҳаммад Ханиф Атмарни ташқи ишлар вазири этиб тайинлади.
Бу ҳақда 1TV News телеканали хабар берди.
Аввал бу лавозимни Хорун Чохонсурий эгаллаган.
Таъкидланишича, Атмар аввал ҳам вазир лавозимларини эгаллаган. Жумладан, у Афғонистон қишлоқ хўжалигини тиклаш ва ривожлантириш вазири, таълим вазири ва ички ишлар вазири лавозимларини эгаллаган. 2019 йилда президент сайловларида иштирок этмоқчи бўлган ва номзод сифатида рўйхатдан ўтган, бироқ кейинроқ номзодини қайтиб олган.
Ҳозирча Атмар вазир лавозимини бажарувчи бўлиб фаолият юритади. Унинг тайинлови парламент томонидан маъқуллангач, расман лавозимни эгаллайди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025