Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уимблдон мусобақаси пандемиядан суғурта қилингани маълум бўлди
Теннис бўйича Уимблдон мусобақаси ташкилотчилари коронавирус пандемияси сабабли мусобақани бекор қилишди.
Бироқ улар молиявий йўқотишларга учрашмайди, чунки мусобақа пандемия ҳолатига суғурталанган бўлган.
The Times нашрининг маълум қилишича, мусобақанинг бекор қилиниши учун суғурта тўловлари 114 млн еврони ташкил қилади.
“Катта дубулға” сериясига кирувчи Уимблдон мусобақаси 29 июндан 12 июлгача бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ пандемия сабабли мусобақа 2021 йилдагина ўтказилади.
Таъкидланишича, мусобақа охирги марта 1945 йилда уруш сабабли бекор қилинган.
Мавзуга оид
17:12 / 26.05.2025
«Ўзбекистон қайта суғурта компанияси» ташкил этилади
17:31 / 16.04.2025
ЖССТ келажакдаги пандемиялардан ҳимояланиш режасини тақдим этади
13:00 / 09.04.2025
Lloyd’s of London Ўзбекистон суғурта бозорини ривожлантиришга кўмаклашади
13:46 / 14.03.2025