Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одил Аҳмедов Ўзбекистонга тиббиёт воситалари юборади
Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Одил Аҳмедов коронавирусга қарши кураш учун Хитойдан тиббиёт воситалари юборади.
Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги сайтида хабар берилган.
Манбада айтилишича, айни дамда Шанҳайда бўлиб турган Одил Аҳмедов ўз ҳисобидан тиббиёт ходимлари учун махсус комбинезон, ҳимоя кўзойнаги ва юз шлемидан иборат тиббий воситаларни Ўзбекистонга юборади. Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси миллий жамоа сардори ҳомийлик қилган гуманитар ёрдам Тошкентга етиб келишини таъминлайди.
Маълумот учун, Одил Аҳмедов коронавирус пандемияси Ўзбекистонга кириб келгач, иккинчи марта хайрия ишларида қатнашди. Олдинроқ футболчи ака-укалари билан Намангандаги кам таъминланган оилаларга 500 миллион миқдорида озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилгани айтилганди
Мавзуга оид
20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди
15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди
15:30 / 03.02.2025
Ўзбекистонда “Она уйи” хайрия лойиҳаси тақдимоти ўтказилди
13:54 / 31.01.2025