Ўзбекистон | 13:48 / 08.04.2020
13013
1 дақиқада ўқилади

Стоматологик муассасалар учун ҳеч қандай чекловлар йўқлиги маълум қилинди

Карантин даврида стоматологик йўналишдаги даволаш-профилактика муассасалари аввалгидек фаолият олиб боради, улар учун ҳеч қандай чекловлар йўқ. Бу ҳақида Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди. 

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков АОКАда ўтказилган брифинг вақтида карантин вақтида коронавирусни даволаш билан боғлиқ бўлмаган тиббиёт марказлари ва касалхоналарнинг ишлаши ҳақидаги саволга жавоб берди. 

«Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 мартдаги хатига мувофиқ, коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият вақтида Тошкентда республика даражасидаги 12та даволаш-профилактика муассасалари фаолият олиб боришни давом эттиради.

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳам ана шу рўйхатга киритилган.

Бундан ташқари, стоматология йўналишидаги даволаш-профилактика муассасалари аввалгидек фаолият олиб боради, улар учун ҳеч қандай чекловлар йўқ», дея  Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид