Жамият | 21:07 / 09.04.2020
6150
2 дақиқада ўқилади

Денов туманида агротуризм ва тиббиёт туризми ривожлантирилади 

2020—2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида президент қарори имзоланди. 

Фото : KUN.UZ

Ҳужжатда белгиланишича, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:

Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда тадбиркорлик яхши ривожланган ва аҳоли зич жойлашган худудлар атрофида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ва бўш турган ер майдонларида 2020 йил июлга қадар камида З та кичик саноат зонасини белгиланган тартибда ташкил этади ва тегишли инфратузилма билан таъминлайди;

Денов туманида ичимлик сув таъминотини яхшилаш, ички йўллар, мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда кичик саноат зоналарига коммуникация тармоқларини ўтказиш мақсадида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан 50 млрд сўм маблағлар йўналтирилишини таъминлайди. 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги: 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда агротуризм йўналишини ривожлантириш мақсадида икки ой муддатда тумандаги мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари ва кластерлар томонидан туристларни қабул қилишга мўлжалланган оилавий меҳмон уйларини ташкил қилиш; 

икки ой муддатда ”Ўзбекистон туризм магистрали” туризм транспорт коридорида барпо этилаётган объектлар лойиҳаси асосида туманда автомагистраль йўли бўйлаб туризм хизматларини йўлга қўйишни кўзда тутувчи йўлбўйи инфратузилма объекти мажмуасини ташкил этиш чораларини кўради; 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда Денов туманида тиббиёт туризмини ривожлантириш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида ихтисослашган диагностика маркази, стационар даволаниш, жойлаштириш воситалари, овқатланиш пунктлари, автотураргоҳ, дам олиш жойлари ва бошқаларни ўз ичига олувчи тиббиёт комплексини ташкил қилиш чораларини кўради.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид