Жамият | 10:01 / 13.04.2020
7888
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда 14 750 000 сўмлик дастгоҳларни ўғирлаб кетган шахс аниқланди

Ҳолат юзасидан Сайхунобод тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган

Фото: Тергов департаменти

Жорий йилнинг 5 апрель куни 28 ёшли Ф.М. Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у аризасида 4 апрель кунидан 5 апрель кунига ўтар кечаси номаълум шахс Пахтаобод МФЙ ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш цехига кириб, у ердан жами нархи 14 750 000 сўмлик дастгоҳларни ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сайхунобод тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан (ўғирлик) жиноят иши қўзғатилган. 

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 41 ёшли Х.А. содир этганлиги аниқланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид