Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда дам олиш кунлари 48 соатлик комендантлик соати жорий этилади
Туркия ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли 48 соатлик комендантлик соатини жорий этиш амалиётини дам олиш кунлари давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.
Туркия ички ишлар вазирлиги 10 апрель куни кечқурун коронавирус пандемияси сабабли мамлакатдаги 31 вилоятда аҳолининг кўчага чиқиши тақиқланиши тўғрисида эълон қилганди. Кутилмаганда эълон қилинган қарордан сўнг озиқ-овқат дўконларида одамлар узун навбатлар ҳосил қилди ва коронавирус тарқалиши хавфи ошди. Бу қарор мухолифатдаги Халқ республика партияси томонидан кескин танқид қилинди.
"Жума кунги ҳолат такрорланмаслиги учун аввалдан эълон қилмоқчиман, дам олиш кунлари комендантлик соати эълон қилинади, зарурат бўлса, келгусида ҳам жорий этилади", - деди Эрдўған миллатга мурожаатида.
Аввалроқ Сулаймон Сўйлу мамлакатда 48 соатлик комендантлик соати муваффақиятсизликка учраганидан сўнг Twitter орқали истеъфога чиқишини эълон қилган ва мамлакат раҳбарияти ҳамда халқдан кечирим сўраганди.
Аммо Эрдўған ички ишлар вазирининг истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризасини қабул қилмади.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025