Жамият | 12:20 / 14.04.2020
4519
1 дақиқада ўқилади

Вилоятларда кичик муз саройларини барпо этиш таклиф қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда кичик муз саройларини барпо этиш таклифи берилди

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда кичик муз саройларини барпо этиш ҳақида петиция эълон қилинди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ёзги спорт турлари бўйича кўзга кўринарли ютуқларга эришган. 

“Лекин қишки спорт турлари билан мақтана олмаймиз. Менимча, бунинг асосий сабаби бундай спорт турлари билан шуғулланиш учун шарт-шароитларнинг етарли эмаслигидир. 

Тошкент шаҳрида “Ҳумо” муз саройи қурилди. Бу билан қишки спорт турларида анча олдинга силжиш кузатилди. Лекин вилоятларда бундай имконият йўқ. Вилоятларда кичикроқ муз саройлари бўлса, қишки спорт турларига қизиқиш янада ортар эди”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда кичик муз саройларини барпо этиш таклиф қилинган.

Мавзуга оид