Жаҳон | 09:03 / 15.04.2020
3716
3 дақиқада ўқилади

Нидерландия Европадаги бешта шаҳарни Hyperloop линияси билан боғламоқчи

Hardt Hyperloop стартапи Шимолий Ҳолландия провинцияси маъмурияти билан ҳамкорликда Европанинг бешта шаҳри - Амстердам, Париж, Брюссель, Дюссельдорф ва Франкфуртни боғлайдиган вакуумли поездлар тармоғи қуришни режалаштирмоқда.

Фото: Hardt/Plompmozes/Hardt

Нидерландиянинг Hardt Hyperloop стартапи Шимолий Ҳолландия провинцияси маъмурияти билан ҳамкорликда вакуумли қувур ичида ҳаракатланувчи магнитли ёстиқчадаги капсулаларнинг афзаллиги кўрсатиб берилган тадқиқот ўтказди. Амстердамдан Париж, Брюссель, Дюссельдорф ёки Франкфуртга саёҳат вақти бир неча соатдан бир неча ўн дақиқагача қисқариши мумкин. «Чегаралар том маънода йўқ бўлади», - деб ёзади муаллифлар.

Масалан, Амстердамдан Брюсселга 30 дақиқада, Парижга эса бир ярим соатда етиб бориш мумкин бўлади, дейилади Guardian саҳифасида.

Агар пандемия келтириб чиқарган иқтисодий инқироз четга суриб қўйилса ҳам, бундай лойиҳанинг иқтисодий фойдалари ва техник натижадорлиги ҳали ҳам савол остида қолмоқда. Скептикларнинг таъкидлашича, бошқа транспорт воситасини ихтиро қилгандан кўра, мавжуд транспорт турларини модернизация қилиш яхшироқдир.

Бироқ, Шимолий Ҳолландияда транспорт учун масъул Йерун Олтхофнинг маълум қилишича, Европанинг бешта шаҳридан иборат «ихчам минтақа» яратиш имкониятидан жуда таассуротда қолган, бу шаҳарлар аҳолиси исталган манзилга бориш учун бир соатгача вақт сарфлайди.

Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобига кўра, вақтни тежаш провинция ЯИМни 121 фоизга ёки 275 миллиард еврога оширади. Шу билан бирга, Схипхол аэропортидан парвозлар сони 2040 йилга келиб сезиларли даражада камаяди, бу глобал иқлим исишга қарши курашда муҳимдир.

Ҳамкорлар тадқиқотни давом эттиради ва бошқа идоралар билан 2013 йилда Илон Маск томонидан таклиф этилган лойиҳани амалга ошириш имкониятлари тўғрисида қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказади. Tesla ҳамда SpaceX раҳбари 2017 йилда Hyperloop ғоясини протиплаш учун энг яхши лойиҳа бўйича Маск томонидан ташкил этилган халқаро танловда ғолиб чиққан Hardt Hyperloop стартапининг асосчисига айланди.

Стартап Делфт шаҳрида 3 километрлик узунликдаги синов йўлини қурди ҳамда Deutsche Bahn темир йўл оператори ва Tata Steel мис қуйиш гиганти каби жиддий шериклар томонидан қўллаб-қувватланди. Корхонада ҳаракатланувчи қисмларни талаб қилмайдиган, битта жойдан бошқасига капсулаларни «кўчириш» ноёб технологияси ҳам мавжуд. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид