Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда фермерларни қўллаб-қувватлаш учун 19 млрд доллар ажратилади
АҚШда фермерлар эпидемия сабабли ўз вақтида етказиб беролмаган маҳсулотларини йўқ қилишга мажбур бўлмоқда. Бундан ташқари, пандемия ва чеклов чоралари боис айрим маҳсулотларга талаб пасайди.
Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф этиш учун америкалик фермерларга 19 миллиард доллар ажратилади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, дастур ишлаб чиқарувчиларга тўғридан-тўғри тўловларни ҳамда оммавий тарзда гўшт, сут ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олишни ўз ичига олади. Мазкур ёрдам коронавирус пандемиясидан жабрланган фермерлар ва ранчо эгаларига ажратилади.
Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Сонни Пердью тўғридан-тўғри тўловлар 16 миллиардни ташкил этишини, фермерларнинг маҳсулотларини сотиб олиш учун яна 3 миллиард доллар ажратилишини маълум қилди. Бундан ташқари, июлда қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларга ёрдам бериш учун яна қўшимча 14 млрд доллар олади.
АҚШда фермерлар эпидемия сабабли ўз вақтида етказиб беролмаган маҳсулотларини йўқ қилишга мажбур бўлмоқда. Бундан ташқари, пандемия ва чеклов чоралари боис айрим маҳсулотларга талаб пасайди. Бунинг устига, ишчилар орасида коронавирус тарқалиши сабабли бир нечта гўшт заводлари ишини тўхтатишга мажбур бўлди.
Март охирида АҚШда иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун ёрдам пакети маъқулланганди. Унда иқтисодиётга икки триллион доллар маблағ киритиш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025