Жамият | 13:30 / 18.04.2020
10670
2 дақиқада ўқилади

«Биз биргамиз» хайрия акцияси 1500дан ортиқ эҳтиёжманд оилаларга эҳсон улашди

Синовли кунларда ёрдамга муҳтож инсонларни йўқлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш тадбирлари нафақат давлат, балки фаол фуқароларимиз томонидан ҳам амалга оширилмоқда. Aна шундай акцияларидан – «Биз биргамиз» хайрия акцияси бугунга қадар 1500дан ортиқ оилаларга эҳсон етказиб берди.

#Бизбиргамиз ташкилотчиларидан бири Aқида хонимнинг айтишича, хайрия акцияси 24 мартдан бошланиб, 5 кун ичида 343 нафар кўмакка муҳтож инсонларга эҳсонлар тарқатилган.

Кўплаб фуқароларимиз ушбу акцияга ўз ҳиссаларини қўшишган. Улар орасида тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчилар, чет элдаги ўзбекистонликлар ҳам бор.

«Бир ҳафта ичида 200 млн сўм йиғилди. Ҳаммасини ҳисоб-китоб қилиб, кўмакка муҳтож ҳамюртларимизга рўзғорлик қилинди. Шунингдек, акциямиз доирасида Galaxy компанияси ҳар битта оилага иккитадан тиш пастаси, помидор-бодринг етиштирувчи компания эса ўз маҳсулотларидан, яна бир корхона чиқиб макарон, ун ва тухум ва яна кўплаб корхоналар ўз эҳсонларини беришмоқда.

Ҳозирда акциямиз доирасида Тошкент вилоятидаги кўплаб оилаларга тушган пуллардан, маҳсулотлардан рўзғор қилиниб тарқатилмоқда. Бугунги кунга қадар 1500дан зиёд ёрдамга муҳтож оилаларга рўзғорлик тарқатилди.

Фото: Telegram / pokizainson
Фото: Telegram / pokizainson
Фото: Telegram / pokizainson
Фото: Telegram / pokizainson

Шу ўринда бизни қўллаб, барча шароитларни қилиб бераётган давлат ташкилотларига ҳам ўзимиз ва халқимиз номидан миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз», дейди биз билан суҳбатда акция фаоли Aқида хоним.

Aкцияда иштирок этишни ҳоҳласангиз, телеграмдаги Покиза инсон гуруҳидан қўшимча маълумотларни олишингиз мумкин.

Пластик карта орқали пул туширмоқчи бўлганлар учун: 8600 0329 1871 4593

Aқида Моҳирова Тел: +998998143008

Мавзуга оид