Фан-техника | 00:52 / 18.04.2020
10608
1 дақиқада ўқилади

Samsung 5G орқали маълумот узатиш тезлиги бўйича янги рекорд қайд этди

Samsung Electronics компанияси Samsung 5G mmWave модули ёрдамида 5G тармоғи орқали маълумот узатиш тезлиги бўйича энг юқори кўрсаткичга эришди.

Фото: Globallookpress

Лаборатория синовлари чоғида бир вақтнинг ўзида иккита мобиль терминалдаги тезлик сониясига 8,5 Гбитга етди — бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади.  

Сониясига 8,5 Гбит тезлик шаҳарларда ва 5G корпоратив тармоқлари учун тезкор маълумотлар етказиб беришда янги имкониятларни тақдим этади.  

Бундай тезлик 5G фойдаланувчиларига 8K ўлчамдаги стриминг видеоларни томоша қилиш, тўлдирилган воқелик технологиясидан фойдаланиб масофавий ўқиш ва VR форматида телеконференциялар ўтказиш имконини беради.

Аввалроқ Samsung 108 Мпли камерага эга ва букилувчи экранли янги смартфонларини тақдим қилганди.

 

Мавзуга оид