Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марафончи каравот атрофида 100 кмлик масофани югуриб ўтди
Россиялик спортчи карантин шароитида каравоти атрофида 100 кмлик масофани югуриб ўтди.
Россиялик югурувчи Дмитрий Якухний жисмоний ҳолатини йўқотмаслик учун каравоти атрофида 100 кмни югуриб ўтди. У антиқа машғулоти видеосини Instagram’да эълон қилган.
Марафончининг таъкидлашича, унга бундай масофани югуриб ўтиш учун 10 соат 19 дақиқа талаб этилган.
“Бутун оилам менинг ташаббусимни қўллаб-қувватлади, болалар мен билан бироз югуришди. Рафиқам эса бунинг барчасини видеога олиб турди”, деб айтган спортчи.
Унинг таъкидлашича, у хонада ўтказган ултрамарафон вақтида суръатни пасайтирмаслик учун югураётган ҳолда тановул қилишига тўғри келган. Унга узоқ масофани босиб ўтишда мусиқа ёрдам берган.
Мавзуга оид
23:21 / 08.05.2025
Тошкентнинг айрим кўчаларида 9 май куни транспорт воситалари ҳаракати чекланади
16:17 / 01.05.2025
Тошкентда Хотира кунига бағишлаб 2000 киши иштирокида марафон ўтказилади
19:06 / 20.04.2025
Қозоғистонда ўтказилган ярим марафон вақтида икки киши вафот этди
13:35 / 21.01.2025