Спорт | 18:48 / 25.04.2020
19994
1 дақиқада ўқилади

Гейнрих Ўзбекистон МТЖ футболчиларидан иборат рамзий жамоасини тузди

ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон миллий жамоаси сафида голлари сони бўйича рекордчи саналган Александр Гейнрих томонидан тузилган рамзий жамоани эълон қилди.

Ўзбекистон миллий жамоасининг барча ёш тоифасидаги жамоалари сафида гол урган ягона футболчи саналмиш Александр Гейнрих турли йилларда ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоага футболимизнинг номдор вакиллари ҳамда ҳозирда фаолиятини давом эттираётган 4 нафар футболчини киритган.

Бош мураббий сифатида эса тарихида илк марта - Ўзбекистон ёшлар жамоаси билан 2003 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашган марҳум мутахассис Виктор Борисов танланган.

Александр Гейнрихнинг рамзий жамоаси қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабон: Игнатий Нестеров

Ҳимоячилар: Февзи Давлетов, Бахтиёр Ашурматов, Асрор Алиқулов, Виталий Денисов.

Яримҳимоячилар: Одил Аҳмедов, Темур Кападзе, Миржалол Қосимов

Ҳужумчилар: Анвар Солиев, Максим Шацких, Элдор Шомуродов.

Бош мураббий: Виктор Борисов.

Мавзуга оид