Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адҳам Икромов: «Фалон сўм хайрия қиласан, деб тадбиркорни зўрлаш мумкин эмас»
28 апрель куни Савдо-саноат палатасида палата раиси Адҳам Икромов иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Тадбирда «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати ва унда тадбиркорларнинг иштироки масаласида сўз борди.
Умумхалқ ҳаракатига қўшилмаган тадбиркорларга ҳозир ёки кейинчалик маҳаллий ҳокимият органлари томонидан турли шаклларда босимлар бўлиши эҳтимоли ҳамда Савдо-саноат палатаси бунга қарши туришга тайёрми, дея берилган саволга Адҳам Икромов қуйидагича жавоб берди.
«Мен келганда Савдо-саноат палатаси жудаям формал ташкилот эди. Биз эндиликда кучайиб боряпмиз. Савдо-саноат палатаси қайси давлатларда кучли бўлса, тадбиркорларга шунчалик кўмакчи бўлади.
Биз йилига 15 мингта судда ютамиз ва тадбиркорлар ҳуқуқлари ҳимоя қилинади», – деди Икромов.
Палата раисига кўра, жойларда тадбиркорга шу масалада қандайдир босим бўладиган бўлса, бу ҳокимларнинг маданияти билан боғлиқ.
«Албатта, мен айтолмайман бир ҳоким тадбиркорга босим қилмайди деб. Бу маданият, ҳокимликлар маданияти.
Бир ёки икки йил аввал ҳокимлар тадбиркорга қандай муомала қилганини яхши биласиз.
Бундан ташқари, президент Шавкат Мирзиёев охирги видеоселекторда Бизнес-омбудсманни турғазиб айтдиларки, «Шундай ҳолатлар учун бошинг билан жавоб берасан», – деб.
Биз айтяпмизки, мана шундай ҳолатлар бўлиши мумкин эмас. Тадбиркорни фалон сўм хайрия қиласан, деб зўрлаш мумкин эмас», дея Икромовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди
15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди
15:30 / 03.02.2025
Ўзбекистонда “Она уйи” хайрия лойиҳаси тақдимоти ўтказилди
13:54 / 31.01.2025