Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испанияда болага бирваракайига 6 та тана аъзоси кўчириб ўтказилди
Испанияда тана аъзолари кўчирилишига ўз навбатини 3 йил кутган болага бирваракайига 6 та аъзо кўчириб ўтказилди.
Бу ҳақда Europa Press нашри хабар берди.
Барселонада яшовчи Виктор исмли бола ўз навбати келгунча кунига 18 соат давомида парентерал овқатланишни таъминловчи қурилмага улаб қўйилган.
Болага ошқозон, жигар, 12 бармоқли ичак, ингичка ичак ҳамда қисман йўғон ичак ва ошқозоности безини кўчириб ўтказишга тўғри келган. Жарроҳлик амалиёти Мадриддаги Hospital La Paz клиникасида февраль охирида ўтказилган.
Боланинг онаси ҳомиладорлигининг 27-ҳафтасида ўғлида гастрошизис нуқсони борлигидан хабар топган. Бу олд қорин девори нуқсони бўлиб, унда ичак ва бошқа аъзолар теридан ташқарига чиқиб қолади.
Бола аъзолар кўчириб ўтказилгандан 2 ой ўтиб шифохонадан чиқарилган. У ҳозир уйида тикланмоқда.
Мавзуга оид
14:14 / 27.05.2024
Ошқозон-ичак микрофлораси одамнинг қарор қабул қилишига таъсир қилиши мумкин – тадқиқот
07:26 / 18.05.2022
Жигар сурункали вирусли касалликларининг ягона электрон реестри ишлаб чиқилади
16:56 / 10.11.2020
Мутахассис жигарни ёғ босиши сабаблари ҳақида маълумот берди
16:00 / 06.12.2019