Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кучли шамол туфайли Ўзбекистонда 138 мингдан ортиқ хонадон газ таъминотидан вақтинча узилди
Навоий вилоятининг Конимех, Навбаҳор, Қизилтепа, Кармана туманларида 21 557 та, Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида 6 100 та, Бухоро вилоятининг Бухоро, Когон, Ромитан, Пешку, Ғиждувон, Шофиркон, Қоровулбозор, Вобкент, Жондор, Қоракўл ва Олот туманларида 110 490 та, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон, Пахтачи, Иштихон, Нарпай туманларида 141 та хонадон вақтинча газсиз қолди.
Жорий йилнинг 27 апрель куни кечқурун Бухоро вилоятида содир бўлган кучли шамол ва ёмғир натижасида газ қувурлари ва газ таъминоти тизимининг бошқа объектларида 120 дан ортиқ авария ҳолатлари аниқланди.
“Ҳудудгазтаъминот" АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, “Шофиркон-1”, “Шофиркон-2”, “Пешку-1”, “Пешку-2”, “Ромитан-2”, “Ромитан-3”, “Ромитан-4”, “Жондор-1”, “Известковий”, “Ғиждувон”, “Шофиркон-2” каби газ тақсимлаш станциялари (ГРС) ва “Ғиждувон”, “Олот” ва “Қоракўл” каби йўналишлар фавқулодда ўчирилган.
138 мингдан ортиқ хонадон газ таъминотидан вақтинча узилган. Жумладан, Навоий вилоятининг Конимех, Навбаҳор, Қизилтепа, Кармана туманларида 21 557 та, Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида 6100 та, Бухоро вилоятининг Бухоро, Когон, Ромитан, Пешку, Ғиждувон, Шофиркон, Қоровулбозор, Вобкент, Жондор, Қоракўл ва Олот туманларида 110 490 та, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон, Пахтачи, Иштихон, Нарпай туманларида 141 та хонадон вақтинча газсиз қолди.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудлардаги таркибий бўлинмаларининг тезкор тиклаш гуруҳлари табиий офат сабабли зарар етган жойларда таъмирлаш ишларини бошлаб юборишди. Ҳудудлар кесимида аҳолига табиий газ етказиб беришни қайта тиклаш тўғрисидаги маълумот қўшимча равишда тақдим этилади.
Истеъмолчилар диққатига! “Ҳудудгазтаъминот” АЖ аҳолидан табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилишни сўрайди. Газ таъминоти тизимида носозликлар, газ сизиб чиқиши ёки бошқа фавқулодда вазиятлар аниқланганда, дарҳол авария-диспетчерлик хизматининг 104 ёки 1104, 71 200-08-04 рақамларига хабар беринг”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
09:24 / 18.05.2025
Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025