Ўзбекистон | 14:47 / 28.04.2020
60968
1 дақиқада ўқилади

Президент Бухорога жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу табиий офат оқибатларини кўздан кечириш, зарур чора-тадбирларни белгилаш ҳамда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мақсадида бугун Бухоро вилоятига жўнаб кетди.

«27 апрель куни республикамиз ҳудудига кириб келган кучли шамол Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли ҳаёти, инфратузилма тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар етказган. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу табиий офат оқибатларини кўздан кечириш, зарур чора-тадбирларни белгилаш ҳамда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мақсадида бугун Бухоро вилоятига жўнаб кетди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Бундан аввалроқ Бухородаги кучли шамол оқибатида 1 киши ҳалок бўлиб, камида 30 киши жароҳатлангани ҳақида хабар қилинганди.

Мавзуга оид