Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йоркда ичида ўнлаб чириётган жасадлар бўлган юк машиналари аниқланди
Нью-Йоркнинг Бруклин туманидаги дафн бюроси яқинидаги юк машиналарида ўнлаб чириётган жасадлар аниқланди.
Бу ҳақда New York Times нашри хабар берди.
Нью-Йорк АҚШда коронавирус эпидемиясининг марказига айланиб, шаҳарда вирусга чалинганлар сони тобора камайиб бораётганига қарамай, йўқотишлар кўлами юқорилигича қолмоқда.
Маълум қилинишича, полицияга 29 апрель соат 11лар атрофида қўшни уйлар аҳолисидан автомобиллардан бадбўй ҳид тарқалаётгани ҳақида маълумот келиб тушган. Полиция ходимлари воқеа жойига келиб, ичида ўнлаб чириётган жасадлар бўлган юк машиналарини аниқлашган.
Нашрнинг таъкидлашича, топилган жасадлар эгаларидан қанчаси коронавирусдан ўлгани номаълум.
Амалдорлардан бирининг маълум қилишича, дафн бюроси музлаткичли камералари ишламай қўйгандан кейин мурдаларни юк машиналарида сақлай бошлаган.
Полиция ушбу ҳодиса юзасидан тергов бошлаган.
Аввалроқ шаҳардаги дафн бюроларидан бирининг эгаси Дмитрий Лисовецкий коронавирус эпидемияси нафақат соғлиқни сақлаш тизими, балки дафн хизматлари учун ҳам мустаҳкамликка синов бўлганини айтган. Шаҳардаги кўп сонли ўлимлар сабабли тобутлар тақчиллиги юзага келган, кремацияни эса бир ой кутишга тўғри келмоқда.
Мавзуга оид
17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида
17:58 / 21.05.2025
Трактордан “Камаз”гача: Жиззахда одамлар кутилмаган усулда чув тушириб кетилмоқда
19:56 / 03.04.2025
Тошкентда 9 апрелга қадар юк машиналари ҳаракати тўлиқ чекланади
21:10 / 02.04.2025