Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда яна 4 нафар бемор тузалди
Бугун, 1 май куни Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус касаллигига чалинган 4 нафар беморлар буткул соғайишига эришилди.
Фото : KUN.UZ
Уларнинг 3 нафари эркак, 1 нафари аёл кишилардир. Соғайганлардан 3 нафари Андижон шаҳар, 1 нафари Хўжаобод туманида яшайди.
Бугун соғайган беморларнинг 2 нафари врач, 1 нафари кичик тиббий ходим.
Улар касалликка чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиб, вирусга чалинишган.
Эътиборли томони шундан иборатки, сўнгги кунларда Андижон вилоятида касалликка чалинганлардан соғайганлар сони ортиб бормоқда. Жумладан, 1 май куни 2 нафар фуқарода вирус аниқланган бўлса, 4 нафар фуқаро буткул соғайди.
Бугунги кунга қадар, вилоятда жами 162 нафар фуқаролар касалликка чалинган бўлиб, уларнинг 110 нафари ёки 68 % и буткул соғайишига эришилди.
Ҳозирда 52 нафар беморлар даволанмоқда. Уларнинг 24 нафари эркак, 28 нафари аёл кишиларни ташкил қилади.
“Фурсатдан фойдаланиб, ушбу пандемия тез фурсатларда Республикамизни бутунлай тарк этишини, беморларимиз буткул соғайиб кетишини тилаймиз”, дейилади Андижон вилояти ҳокимлиги махсус штаби хабарида.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025