Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Намангандан Сирдарё ва Бухорога кўмак карвони жўнатилди
Бугун, 2 май куни Намангандан табиий офатдан жабр кўрган Бухоро вилояти ва сув омбори тошиши туфайли аҳолиси эвакуация қилинган Сирдарё вилоятларига 11 та юк автомашинасидан иборат кўмак карвони юборилди.
Карвон билан Сирдарё вилоятига юборилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, кийим-кечак, кўрпа-ёстиқлардан иборат Наманган вилоятининг хайрия ёрдами умумий суммаси 1,7 миллиард сўмни ташкил этади.
Бухорога эса кўмак сифатида ёғоч маҳсулотлари, профнастил, цемент ва шуруплардан иборат қиймати 450 миллион сўмга яқин қурилиш материаллари юборилди.
Эслатиб ўтамиз, Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларига 28 апрелга ўтар кечаси Туркманистон ҳудудидан кириб келган кучли шамол ёпирилиб, шамолнинг тезлиги сониясига 40 метргача етгани хабар берилган эди. Натижада ҳудудларда электр ва газ таъминотида узилишлар юзага келган, улар орасида Бухоро энг катта талафот кўрганди.
1 май куни эса Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори дамбасининг 6-пикет деворида сув чиқиши юзага келди. Оқибатда Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган. Ушбу ҳодисадан асосан экин майдонларига жиддий зарар етган.
Ҳодиса оқибатида минглаб кишилар қўшни ҳудудларга, жумладан, Жиззах вилоятига эвакуация қилинди.
Ҳозирда Сирдарё вилоятига Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан инсонпарварлик ёрдамлари етказилмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
14:16 / 27.05.2025
Сирдарёда муҳандислик ва агротехнологиялар институти ташкил этилади
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025