Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Фахрий мураббий» ордени билан кимлар тақдирланади?
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “Фахрий мураббий” ордени тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди.
Парламент сайтида хабар қилинишича, ўз фаолияти давомида чуқур билим, юқори малака ҳамда кенг тафаккурга эга шогирдларни тарбиялаш орқали юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, илм-фан соҳасида ёш олимлар ва етук мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг катта муваффақиятларга эришиши учун зарур шароитларни яратиш ишларига муносиб ҳисса қўшганларга мазкур мукофот берилиши белгиланмоқда. Депутатларнинг фикрича, бу “Устоз–шогирд” анъанасини изчил давом эттириш, шу асосда ёш авлодга замонавий билим ва касб-ҳунарларни ўргатиш ишларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Таъкидлаб ўтилганидек, ушбу қонун лойиҳасида ёшларни ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва қобилиятларини янада ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшган, давлат ва жамият олдидаги юксак хизматлари билан алоҳида эътибор қозонган мамлакатимиз фуқароларини “Фахрий мураббий” ордени билан мукофотлаш кўзда тутилган. Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам ушбу орден билан тақдирланиши мумкин.
Қонун депутатлар томонидан қабул қилинди.
Мавзуга оид
12:21 / 17.03.2025
Шахсларни ўз розилигисиз фото ва видеога олиш тақиқланиши мумкин. Адлия вазирлиги қонун лойиҳасини муҳокамага чиқарди
17:10 / 13.03.2025
Шон-шарафнинг энг юқори белгиси: Франциянинг Фахрий Легион ордени қандай мукофот?
19:08 / 12.03.2025
Қамоққа олинмаган гумонланувчиларнинг Ўзбекистондан чет элга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин
10:50 / 14.02.2025