Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда юз берган зилзила 1,5 минг йиллик қадимий истеҳкомга шикаст етказди
Эронда 5,1 магнитудали зилзила юз бериши оқибатида мамлакат ғарбида жойлашган 1,5 минг йиллик қадимий обидага шикаст етди.
Бу ҳақда Mehr ахборот агентлиги хабар берди.
Эронлик сейсмологларнинг маълум қилишича, зилзила Теҳрон ва Мозандарон вилоятлари чегарасида 8 майга ўтар кечаси юз берган. Зилзила маркази пойтахт Теҳрондан 58 км шарқда, ўчоғи 7 км ер остида бўлган. Зилзила оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани, 10 дан кўпроқ одам жароҳат олгани маълум қилинган.
Табиий офат талофатларга ҳамда алоқа ва электр таъминотида узилишларга олиб келган. Зилзиладан жабр кўрган вилоятларда таълим ва спорт иншоотлари негизида эвакуация марказлари ташкиллаштирилган.

Ҳуррамобод шаҳрида сосонийлар сулоласи ҳукмронлиги вақтида (224-651 йиллар) қурилган, 1,5 минг йилдан кўпроқ тарихга эга Фалақ ол-Афлақ (Жаннат осмони) қадимий истеҳкомига шикаст етган. Воқеа жойида олинган видеоларда унинг деворларида ёриқлар пайдо бўлганини кўриш мумкин бўлган. Тарихий иншоот 2010 йилда реставрациядан чиқарилган бўлган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025