Жамият | 14:06 / 14.05.2020
16120
1 дақиқада ўқилади

Навоийда 846 минг долларлик мис кабеллари ўғирлаб кетилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Иллюстратив фото

Навоий вилояти Кармана туман ИИБга тумандаги “Уйрот” МФЙда жойлашган қурилиш корхоналарининг бири томонидан мурожаат хати йўлланган, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Унга асосан, номаълум шахслар корхонанинг омборхонасига девор орқали ошиб ўтиб, ғайриқонуний равишда омборхонадан умумий қиймати 846 880 АҚШ доллари бўлган 632 метрни ташкил этувчи мис кабелларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилинган. 

ИИБ ходимларининг тергов-суриштирув натижаларига кўра, ушбу жиноятни 1992 й.т., “Ғужбоғтепа” МФЙда истиқомат қилувчи Х.А., 1990 й.т., “Дўрмон” МФЙда яшовчи М.И. ҳамда 1986 й.т., “Уйрот” МФЙда истиқомат қилувчи В.Т. уюшган жиноятчилик асосида содир этганлиги аниқланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Х.А., М.И. ҳамда В.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид