Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти Қадр кечаси муносабати билан амнистия эълон қилди
Ҳужжатга мувофиқ, 1192 нафар туркманистонлик ва 210 нафар хориж фуқаролари жазони ўташдан озод қилинган.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Рамазон ойидаги муборак кеча - Қадр кечаси муносабати билан 1402 нафар маҳбусни афв этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар берди.
Ҳужжатга мувофиқ, озодликдан маҳрум этиш жазосига ва яшаш жойини тарк этишни чеклаш тарзидаги жазога маҳкум этилган 1192 нафар туркманистонлик ва 210 нафар хориж фуқаролари жазони ўташдан озод қилинган.
Кўпчилик уламолар наздида Лайлатул Қадр кечаси (Лайлатул Қадр) Рамазоннинг 26-кунидан 27-кунига ўтар кечасидир.
У минг ойдан яхшироқ кечадир, дейилади. Агар бу ҳисоб-китоб қилиб кўрилса, тахминан, 83,3 йилга тўғри келади. Мана шу кечада қилинадиган ибодатлар, зикрлар, саловоту тасбеҳлар, дуолар ана шундай вақт кенглигини қамраб олади. Бу, шу муборак кечада қилинган ибодатлар шунча йил давомида бажарилган ибодат савобидан афзал, деганидир.
Мавзуга оид
14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди
17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди
18:14 / 24.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда дарахт экиб, «Замонлар садоси» кўргазмаси билан танишди
14:31 / 24.04.2025