Жамият | 12:51 / 18.05.2020
13165
1 дақиқада ўқилади

Бухорода акасининг уйига ўғирликка тушган ука ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Жорий йилнинг 15 май куни Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида яшовчи И.Б. ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, у шу йил 18 апрель соат 12:00ларда номаълум шахс уйидан 1 000 АҚШ доллари ва умумий қиймати 1 100 000 сўмлик эркаклар қўл соатини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ички ишлар ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни И.Б.нинг укаси З.Б. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Мавзуга оид