Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландияда коронавируснинг ҳайвондан одамга ўтиши қайд қилинди
Нидерландияда норка – қоракузандан одамга коронавирус ўтиши ҳолати қайд қилинди. Коронавирусга қоракузанлар кўпайтирилувчи ферма ишчиси чалинган.
Бу ҳақда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Карола Схаутеннинг парламентга мактубига таяниб Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Мактубда касалланган ишчининг ҳолати маълум қилинмаган.
Схаутен мактубда вазирликнинг коронавирус ҳайвонлардан одамларга ўтмаслиги ҳақидаги аввалги хабари хато бўлганини тан олган. Шу билан бирга у коронавируснинг ҳайвонлардан одамларга ўтиши хавфи минимал деб баҳоланишини қўшимча қилган.
Таъкидланишича, апрелда Нидерландиянинг Шимолий Брабант провинциясидаги қоракузан кўпайтирилувчи иккита фермадаги қоракузанларда коронавирус аниқланган. Ҳайвонларда коронавирус аломатлари, жумладан нафас олиш билан боғлиқ муаммолар ва юқори ўлим даражаси кузатилган.
Ўшанда ҳукумат ферма ишчиларида коронавирус аломатлари кузатилгани сабабли вирус қоракузанларга одамлардан юққан бўлиши мумкинлигини маълум қилган. Инфекциянинг тарқалишига йўл қўймаслик учун қоракузанлар ва чиқиндиларни фермадан ташқарига олиб чиқиш тақиқланган, фермалар жойлашган ҳудудларга кириш ёпилган. Бундан ташқари, шифокорлар қоракузанлар кўпайтирилувчи жойлар яқинида сайр қилмасликни тавсия қилишган.
Мавзуга оид
13:09 / 26.05.2025
Нидерландия Украинага F-16'нинг сўнгги партиясини етказиб беришни якунлаяпти
11:05 / 10.05.2025
Нидерландияда Иккинчи жаҳон уруши даврида қурбон бўлган ўзбеклар хотирасига бағишланган музей очилди
00:31 / 30.04.2025
Нидерландиядаги музейда бола 50 млн евролик картинага шикаст етказди
00:22 / 25.04.2025