Спорт | 20:02 / 22.05.2020
10572
1 дақиқада ўқилади

Япониялик теннисчи аёл бир йил давомида рекорд миқдорда пул топди

2016 йилдан бери илк марта Forbes спортчилар топ-рейтингига икки нафар аёл кирди. Дунёнинг энг кўп пул топадиган спортчилари рўйхати келаси ҳафтада эълон қилинади.

Фото: Global Look Press

Жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси япониялик Наоми Осака бир йилда 37,4 млн доллар пул ишлаб аёллар спортида рекор ўрнатди, деб хабар берди Forbes.

Осака 2019 йилда америкалик Серена Уильямсдан 1,4 млн доллар кўпроқ даромад топди. Улар энг кўп даромад топадиган спортчилар рейтингида мос равишда 29- ва 33-ўринларда қайд этилган.

2016 йилдан бери илк марта Forbes спортчилар топ-рейтингига икки нафар аёл кирди. Дунёнинг энг кўп пул топадиган спортчилари рўйхати келаси ҳафтада эълон қилинади.

Осака Японияда туғилган, уч ёшлигидан буён АҚШда яшайди. У Токио Олимпиадасида Япония номидан қатнашишини эълон қилди.

Осака 2019 йил 28 январда Осиё вакиллари ичида биринчи бўлиб жаҳон теннис рейтингида етакчига айланди. У жами 25 ҳафта давомида жаҳоннинг биринчи ракеткаси бўлиб турди. Теннисчи ҳозирда WTA рейтингида ўнинчи ўринда турибди.

Мавзуга оид