ЕИ дипломатияси раҳбари дунёда «Осиё асри» бошланганини айтди
Унинг фикрича, бу Қўшма Штатлар халқаро ҳамкорликка етакчилик қила олмаган кейинги ўн йилликдаги энг жиддий биринчи инқироздир.
21 асрда Осиё халқаро масалаларда борган сари муҳим роль ўйнайди, деди ЕИнинг халқаро ишлар бўйича юқори вакили Жозеп Боррель.
"Биринчидан, биз Осиё иқтисодий, хавфсизлик ва технологиялар нуқтаи назаридан борган сари муҳим роль ўйнайдиган етакчиларсиз дунёда яшаяпмиз. Таҳлилчилар анчадан буён Америка тизими якунига етгани ва Осиё асри кириб келганини гапирмоқда. Бу кўз ўнгимизда содир бўлмоқда", - деди Боррель.
Боррелнинг сўзларига кўра, "21 аср Осиё асри бўладиган бўлса, бунда пандемия ушбу жараённинг бурилиш даври сифатида эсда қолади".
Унинг фикрича, бу Қўшма Штатлар халқаро ҳамкорликка етакчилик қила олмаган кейинги ўн йилликдаги энг жиддий биринчи инқироздир.
"Эҳтимол, улар бундан хавотирланмас, аммо қаёққа қарасак, АҚШ ва Хитой ўртасида ўсиб бораётган рақобатни кўрмоқдамиз", - деб қўшиб қўйди Боррель.
Мавзуга оид
11:29 / 06.11.2024
Украинага ёрдам: ЕИ АҚШ сайловлари натижаларини кутмоқда
10:08 / 06.11.2024
ЕИдаги ёнувчи посилкалар: Литвада гумондорлар ушланди
12:30 / 05.11.2024
Жанубий Корея ва ЕИ КХДР аскарлари Россияга юборилганини қоралади
10:30 / 05.11.2024