Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда коронавирус қурбонлари сони 100 мингдан ошди
АҚШда коронавирусдан вафот этганлари сони 100 мингдан ошди. Бундан Worldometeres сервиси маълумотлари дарак бермоқда.

Фото: Lucy Nicholson / Reuters
Сервиснинг охирги маълумотларига кўра, АҚШда эпидемия бошидан бери 1,7 млндан кўпроқ киши коронавирусга чалинган, улардан 100103 нафари унинг қурбони бўлган. Таъкидлаб ўтиш жоиз, АҚШ коронавирусга чалинганлар ва ундан вафот этганлар сони бўйича дунёда 1-ўринда турибди.
Шунингдек, коронавирусдан ўлимлар сони бўйича Британия 2-ўринда (37048 ўлим), Италия 3-ўринда (32955 ўлим) турибди.
Аввалроқ Бразилия коронавирусдан бир кун ичида вафот этганлар сони кўпайиши бўйича дунёда “етакчи”га айлангани маълум қилинганди. Сўнгги суткада Лотин Америкаси давлатида 807 киши коронавирусдан вафот этган. Бразилия бу борада АҚШдан ўзиб, 1-ўринга чиққан. Мамлакатда умумий ҳисобда 23622 киши коронавирус қурбонига айланган. АҚШ президенти Бразилияда коронавирус билан боғлиқ вазият оғирлиги сабабли, ушбу мамлакатга охирги 2 ҳафта ичида ташриф буюрган хорижликларга АҚШга киришни тақиқлаб қўйди.
Мавзуга оид

11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда

09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти

22:46 / 27.05.2025
Трамп АҚШ олийгоҳларига чет эллик барча талабалар қабулини тўхтатади

21:38 / 27.05.2025