Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон иқтисодиёти кўрсаткичлари янада пасайииши маълум қилинди
Экспертлар Бразилия, Ҳиндистон ва Россия бўйича энг салбий прогнозларни бермоқда.
Жаҳон иқтисодиёти пасайиб кетди ва 2020 йил натижаларига кўра аввал кутилганидан ҳам кўпроққа тушиб кетади. Бу ҳақда Fitch агентлигининг янгиланган прогнозида айтилмоқда.
Апрель охирида агентлик таҳлилчилари глобал ЯИМ йил якунларига кўра 3,9 фоизга камайишини тахмин қилганди, аммон эндиликда бу рақам 4,6 фоизга тенг бўлиши тахмин қилинмоқда. Бунга Евроҳудуд ва Буюк Британия иқтисодиётининг пасайиши борасидаги кутишларнинг қайта кўриб чиқилиши сабаб бўлди. Экспертлар пасайиш мос равишда 8,2 ва 7,8 фоизни ташкил қилишини кутишмоқда. Аввалги прогнозда бу кўрсаткич 7 ва 6,3 фоизга тенг бўлиши тахмин қилинганди.
Шунингдек, ривожланаётган мамлакатлар ЯИМ пасайиши бўйича ҳам тахминлар ёмонлашган. Йил якунига кўра, пасайиш 4,5 фоизни ташкил этади (Хитойни ҳисобга олмаганда), апрелда пасайиш 1,9 фоиз бўлиши тахмин қилинганди.
Экспертлар Бразилия, Ҳиндистон ва Россия бўйича энг салбий прогнозларни бермоқда.
Хитой, АҚШ ва Япония иқтисодиёти пасайиши кўрсаткичлари аввалгидек қолди. Уларда бу рақам мос равишда 0,7, 5,6 ва 5 фоизга тенг бўлади.
Жаҳон иқтисодиётининг пасайишига коронавирус пандемияси оқибатида мамлакатларда киритилган турли чеклов чоралари сабабли йирик ишлаб чиқаришлар ва хизматларнинг тўхтаб қолганлиги сабаб бўлмоқда.
Мавзуга оид
14:42 / 06.05.2025
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 20 фоизга ошди
16:15 / 02.05.2025
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади
21:50 / 30.04.2025
АҚШ иқтисодиёти 2022 йилдан бери биринчи марта қисқарди – ОАВ
10:21 / 22.04.2025