Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартибида ўзгариш бўлади
Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга кўра, танловлар болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлари, профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилади.
Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлари, профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг ижодий танловлари мусиқа ижрочилари ўртасида ҳар икки йилда бир марта, уч турда ўтказилади.
Танлов Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари,
мактаб-интернатлари, профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.
Танловнинг дастури Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг мутахассислари томонидан ишлаб чиқилади ва танлов ўтказилгунга қадар Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги танлов топшириқларининг мураккаблигига қўйиладиган талабларнинг олий таълим муассасаларига қабул қилинадиган абитуриентлар билимлари даражасига мувофиқ бўлишини таъминлайди.
Мавзуга оид
16:43 / 29.04.2025
«Йил ўқитувчиси» ҳамда «Касбий маҳорат етакчиси» танловлари ўтказилади
19:55 / 18.01.2025
“Учинчи шахслар аралашуви” – миллионлаб ўзбекистонликлар Англияда ишлаш учун ариза топширган танлов бекор қилинди
16:01 / 05.11.2024
Зулфия номидаги давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди
19:41 / 30.10.2024