Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ВМХ йўналишидаги трасса қурилади
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, трасса сентябрь ойида очилиши кутилмоқда.
Айни кунларда Жиззах шаҳридаги Сангзоркўл мавзесида велосипед спортининг Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ВМХ (велосипедли мотокросс) йўналиши бўйича юртимиздаги дастлабки трасса қурилиши бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, бу мамлакатда спортнинг ушбу йўналишига бўлган қизиқиш янада ортишига хизмат қилади. Ҳозирда Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбарияти трасса учун ажратилган ҳудудни яқиндан ўрганиб чиқишмоқда.

“Таъкидлаш жоиз, қурилиш вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан бунёд этилмоқда ва лойиҳалаштирилмоқда”, - дейилади маълумотда.
Жиззахда қурилажак трасса Украина, Франция ва бельгиялик мутахассислар томонидан лойиҳалаштирилади ва экспертлар қурилиш ишлари бошлангач бевосита жараённи назорат қилиб боришади (халқаро парвозлар очилгач). Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, трасса сентябрь ойида очилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
17:58 / 21.05.2025
Трактордан “Камаз”гача: Жиззахда одамлар кутилмаган усулда чув тушириб кетилмоқда
09:27 / 15.05.2025