Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
11 июль куни ментал арифметика бўйича онлайн жаҳон чемпионати ўтказилади
Ментал арифметика бўйича халқаро турнирда дунёнинг 85 давлатидан 4 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар, жумладан Ўзбекистондаги барча ментал арифметика марказлари ўқувчилари иштирок этиши мумкин.
UCMAS Ментал арифметика Академияси барча ўқувчиларни илк маротаба онлайн тарзда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига таклиф қилади.
Бугунги кунда жаҳоннинг 85та давлатида UCMAS Ментал арифметика академиясининг ўқув марказлари фаолият олиб боради. Дунё бўйича 4 ёшдан 14 ёшгача бўлган жами 7 миллиондан ортиқ ўқувчилари мавжуд. Академия 24 йилдан буён халқаро жаҳон чемпионатини ўтказиб келади. 2019 йилги жаҳон чемпионати Камбоджа пойтахтида бўлиб ўтди ва бу мусобақада 85 давлатдан жами 5000 нафар ўқувчи 10та даража бўйича иштирок этди.
Камбоджадаги чемпионатда Ўзбекистондан 13 нафар ўқувчи қатнашиб, уларнинг барчаси совринли ўринларни, 4 олтин, 5 кумуш ва 4 бронза медалларни олиб, жамоавий ҳисобда кучли 10таликка кирган. Ўзбекистон жамоаси умумий совринлар сони бўйича Европа, Америка ва Африка мамлакатларини ортда қолдирган.
2020 йилдаги жаҳон чемпионати Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо дунёда юз бераётган коронавирус пандемияси сабабли халқаро мусобақа қолдирилиши эҳтимоли катта. Шу сабабли, UCMAS Ментал арифметика Академияси тарихида биринчи марта халқаро мусобақа онлайн тарзида ўтказилади.
UCMAS ONLINE OPEN CHALLENGE халқаро мусобақа ташкилотчиси, Академиянинг Малайзиядаги Бош маркази - барча ментал арифметика мактаблари ўқувчиларини чемпионатга чорлайди.
Мусобақада 4 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар иштирок этиши мумкин.
«Юсимас» ва бошқа ментал арифметика мактаблари ўқувчилари юқорида кўрсатилган ёш тоифаларига ажратилади. Барча тоифалар учун 100та мисол берилади ва вазифани бажариш учун 3 дақиқа вақт ажратилади. Бу сафарги мусобақада фақат қўшиш ва айириш мисоллари берилади (аввалги мусобақаларда 200та мисол; 8 дақиқа вақт; қўшиш, айириш, кўпайтириш ва бўлиш амаллари бажарилар эди).
Барча иштирокчилар мусобақада қатнашганликлари тўғрисида электрон сертификат олади. Сертификатлар рўйхатдан ўтиш вақтида кўрсатилган электрон почтага юборилади.
Ўзбекистон Республикасида «Юсимас» ўқув марказлари Тошкент, Бухоро ва Чирчиқ шаҳарларида жойлашган. Ғолиблик ваучерига эга бўлган ўқувчилар мазкур ўқув марказларида таҳсил олишлари мумкин. Ваучерлар бошқа шахсларга берилиши ёки ўрнига пул талаб қилиниши мумкин эмас. Ваучерда кўрсатилган талаб ва муддатига риоя қилиниши керак бўлади.
а) ucmaschallenge.com манзили орқали рўйхатдан ўтилади. Рўйхатдан ўтиш муддати 30 июнь 2020 йилгача.
b) Рўйхатдан ўтганингиздан сўнг 9 доллар миқдорида бадал тўловини амалга оширишингиз керак. Тўловни ucmaschallenge.com манзилида PAYPAL тўлов тизими ёки пластик карта орқали Малайзиядаги Бош марказга ўтказасиз.
Агар рўйхатдан ўтиш вақтида муаммоларга дуч келсангиз қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин:
+998 93 5197125 +998974559745 (соат 10.00 дан 17.00 га қадар)
+998951460882 (телеграм орқали боғланиш учун)
[email protected] (маълумотларни юбориш учун)
Ушбу ҳаволадаги телеграм канал орқали барча саволларга жавоб топиш мумкин.
Мавзуга оид
14:00 / 01.12.2024
“Фарзандларимга китоб ўқиш ҳамда меҳнатдан қочмасликни ўргатаман” – чемпионнинг таксист отаси
14:02 / 29.12.2020
Ментал арифметика, тадбиркорлик ва аёл бахти — Динара Ҳакимова билан суҳбат
18:13 / 08.12.2019
Ўзбекистонлик ўқувчилар ментал арифметика бўйича жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди
13:00 / 12.06.2019