Жаҳон | 21:01 / 04.06.2020
4046
1 дақиқада ўқилади

Aston Martin ишчиларининг бешдан бир қисмини бўшатишга қарор қилди

Илгари AMG компаниясига раҳбарлик қилган Тобиас Морс ўтган ҳафтада Aston Martin бош директори бўлди.

Спорт автомобиллари ишлаб чиқарувчи Aston Martin Lagonda Global Holdings компанияси харажатларни камайтириш ва даромадга қайтиш мақсадида 500га яқин иш ўрнини қисқартиришни режалаштирмоқда. FactSet маълумотларига кўра, компанияда 2450га яқин киши ишлайди.

Компаниянинг ҳисоб-китобига кўра, бу мавжуд харажатларни йилига 10 млн, бевосита ишлаб чиқариш харажатларини 8 млн ва капитал харажатларни 10 млн фунт стерлингга қисқартириш имконини беради.

Илгари AMG компаниясига раҳбарлик қилган Тобиас Морс ўтган ҳафтада Aston Martin бош директори бўлди.

Aston Martin 1913 йилда ташкил этилган. Компания 1994-2007 йилларда Ford Motor Co компаниясига тегишли бўлган, ҳозирда унга инвесторлар консорциуми эгалик қилади.

Мавзуга оид