Ўзбекистон | 22:07 / 04.06.2020
27762
2 дақиқада ўқилади

Наманган вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Толиб Юсупов Наманган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Наманган вилоят ҳокимининг 2020 йил 4 июндаги 298-сонли қарорига асосан, Толиб Махмуджанович Юсупов вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Толиб Юсупов / Наманган вилояти ҳокимлиги

Толиб Юсупов 1978 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1999 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини, 2009 йилда шу институт магистратурасини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1997 йилда «Дўстлик-Н» савдо-ишлаб чиқариш марказида ҳисобчиликдан бошлаган. 2000-2010 йилларда вилоятда молия тизимида турли вазифаларда ишлаган. 2010-2014 йилларда вилоят бўйича Ғазначилик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2014-2015 йилларда Наманган шаҳар молия бўлими бошлиғи, 2015-2017 йилларда вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.

2017 йилдан ҳозиргача Наманган вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. 

2019 йил февралидан буён Наманган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган Аюбхон Камолов Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири этиб тайинланганди.

Мавзуга оид