АҚШдаги ҳуқуқ ҳимоячилари Трампга қарши даъво қўзғатди
Ҳуқуқ ҳимоячилари ўз даъволарида Трамп билан биргаликда бош прокурор Уильям Барр ва мудофаа вазири Марк Эсперни ҳам айблаган.
Америка фуқаролар эркинликларини ҳимоя қилиш иттифоқи (ACLU) ва бошқа ташкилотлар мамлакат президенти Дональда Трамп ҳамда унинг маъмуриятига қарши даъво қўзғатди. Уларнинг таъкидлашича, мансабдор шахслар Вашингтондаги Оқ уй олдида намойишчиларни махсус воситалар ёрдамида тарқатиш орқали фуқароларнинг конституцион ҳуқуқларини бузган.
Душанба куни полициячилар кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлар ёрдамида намойишчиларни Лафайетт парки ва Оқ уй олдидаги майдондан сиқиб чиқарганди. Намойишчилар тарқатилиши биланоқ президент Трамп яқин-атрофдаги черков олдида суратга тушиш учун майдон орқали ўтди. Оқ уй атрофидаги ҳудуд ҳали ҳам омма учун ёпилган.
Даъво Минеаполисда афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлимидан кейин полиция зўравонлиги ҳамда ирқчиликка қарши чиқаётган Black Lives Matter D.C гуруҳи ва алоҳида шахслар томонидан киритилди.
Ҳуқуқ ҳимоячилари ўз даъволарида Трамп билан биргаликда бош прокурор Уильям Барр ва мудофаа вазири Марк Эсперни ҳам айблаган.
Барннинг таъкидлашича, Оқ уй атрофидаги хавфсизлик периметрини кенгайтириш учун намойишчиларни тарқатишга айнан ўзи буйруқ берган.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024