Ўзбекистон | 13:28 / 07.06.2020
23013
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ҳалқа метро линиясининг биринчи босқичи қуриб битказилди

Тошкент ҳалқа метро линиясининг биринчи босқичи бўлган “Дўстлик – Қўйлиқ” метро линияси қуриб битказилди. Метронинг ушбу участкасида 7 та бекат барпо этилди.

Янги йўналишнинг узунлиги 11 километрни ташкил қилади. Ушбу йўналишда поездларнинг ўртача юриш тезлиги соатига 60 километрни ташкил этади. Ҳаракатланиш оралиқ вақти 4 дақиқадан иборат.

Бекатлар 5 та вагон тўхташи учун мўлжалланган. Ҳар бир бекат миллий меъморчилик услубига хос тарзда қурилган, улар кўриниши ва безатилиши жиҳатидан бир-бирини такрорламайди. 

Метро линияларининг эстакада йўналишида ҳаракатланадиган замонавий ва юқори сифатли, йўловчилар учун барча қулайликларга эга вагонлар келтирилган.

Узунлиги қарийб 55 километр бўладиган мазкур транспорт тармоғининг иккинчи босқичида Қўйлиқ бозори билан «Олмазор» бекати боғланади. Учинчи бўлиб «Беруний», ундан кейин «Бодомзор» бекатигача бўлган қисм қурилади. Сўнгги босқичда эса ҳалқа метро линияси яна «Дўстлик» бекатига уланади.

Мавзуга оид