Спорт | 16:41 / 12.06.2020
1602
1 дақиқада ўқилади

«Формула-1» Озарбойжон, Сингапур ва Япониядаги пойгаларни бекор қилди

Аввалроқ «Формула-1» ташкилотчилари Австралия, Монако, Франция ва Нидерландиядаги босқичларни ўтказмасликка қарор қилганди.  

Фото: Global Look Press

«Формула-1» Озарбойжон, Сингапур ва Япониядаги пойгалар бекор қилинганини эълон қилди. Серия раҳбарияти ва босқич промоутерлари коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилда учта босқич ўтказилмайди деган қарорга келди.

Боку ва Сингапурдаги пойгалар шаҳар трассаларини «Формула-1» босқичига тайёрлашда қийинчиликлар мавжудлиги учун бекор қилинди. Япониядаги пойга эса туристик чекловлар сабабли ўтказилмайдиган бўлди.

Ушбу мавсумда бекор қилинган пойгалар сони еттитага етди. Аввалроқ «Формула-1» ташкилотчилари Австралия, Монако, Франция ва Нидерландиядаги босқичларни ўтказмасликка қарор қилганди.  

«Формула-1» мавсуми 5 июлдан бошланиши режалаштирилган. Чемпионатнинг биринчи ва иккинчи пойгалари Австрияда ўтказилади. Шунингдек, Венгрия, Буюк Британия, Испания, Бельгия ва Италияда пойгалар ўтказилиши режалаштирилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид