АҚШ президенти мамлакат миллий жамоаси ўйинларини ортиқ томоша қилмаслигини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат футбол федерацияси (USSF) давлат мадҳияси янграётганда тиз чўкиб ўтиришга рухсат бергани учун бундан буён футбол бўйича АҚШ миллий жамоаси ўйинларини томоша қилмаслигини эълон қилди.
«Уларнинг ўйинларини ортиқ томоша қилмайман!», — дея ёзган Трамп «твиттер»даги расмий саҳифасида.
АҚШ футбол федерацияси 11 июнь куни миллий жамоа ўйинчиларининг давлат мадҳияси янграётганда тик турган ҳолда бўлишлари мажбуриятини бекор қилди. Ушбу қоида 2017 йилда аёллар футболи бўйича АҚШ миллий жамоаси футболчиси Меган Рапинонинг Таиландга қарши ўйин олдидан тиз чўкиб ўтирганидан кейин жорий этилганди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги ҳафталар давомида АҚШда ирқий камситиш ва полициячиларнинг зўравонлигига қарши норозилик намойишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
09:20 / 16.11.2024
Европада яккаланаётган Исроил футболи
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26 / 06.11.2024
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
19:09 / 17.10.2024