Андижондаги тикув цехида йирик ёнғин содир бўлди
13та ёнғин ўчириш экипажи воқеа жойига етиб борган.
Жорий йилнинг 14 июнь куни тахминан соат 01:44да Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига (ФВБ) Хўжаобод тумани «Мустаҳкам» МФЙ, Э.Қосимов кўчаси 17-уйда жойлашган МЧЖ ҳудудида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.
ФВВ хабарида айтилишича, ёнғин оқибатида тахминан 1200 м2 майдоннинг ички қисмидаги тикув дастгоҳлари ва ярим тайёр маҳсулотларига зарар етган.
Мазкур вазият юзасидан вилоят ФВБнинг раҳбарияти бошчилигида 13та ёнғин ўчириш экипажи воқеа жойига етиб борган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 02:15да ўраб олиниб, соат 03:45да тўлиқ бартараф этилди.
Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли мазкур цехнинг ертўласидаги қиймати 3 миллиард сўмлик тайёр маҳсулотлар, 6 та «Исузу» автобуси сақлаб қолинди.
Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
15:54
2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган ишлаб чиқариш цехи аниқланди
18:50 / 14.11.2024
2,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган оҳак цехи аниқланди
13:35 / 21.09.2024
Фарғонада дори воситаларини қалбакилаштираётган яширин цехлар аниқланди
10:27 / 20.08.2024