Спорт | 00:27 / 15.06.2020
6603
2 дақиқада ўқилади

Ла Лига. «Реал» рестартни ғалаба билан бошлади

Фото: Reuters

Ла Лига 28-тури доирасида Мадриднинг «Реал» жамоаси «Эстадио Альфредо Ди Стефано» стадионида «Эйбар» клубини қабул қилиб, узоқ танаффусдан кейинги рестартни ғалаба билан бошлади.

Учрашувнинг 4-дақиқасида Тони Кроос жарима майдони чизиғи устидан одатий зарбаси билан ҳисобни очди – 1:0.

30-дақиқада Серхио Рамос ўзи бошлаган тезкор қарши ҳужумни Бензема ва Азар орқали ривожлантириб, бўш дарвозани ишғол қилди – 2:0.

Етти дақиқа ўтиб, Азар жарима майдонига ёриб кириб зарба йўллади. Дарвозабон қайтарган тўп охир-оқибат Марселога келиб тушиб, ҳимоячи кучли зарбаси билан ҳисобдаги фарқни учтага оширди – 3:0.

Меҳмонлар иккинчи бўлимда бироз уйғонишди. Аммо 60-дақиқада Бигас томонидан киритилган ягона гол фақатгина ҳисобнинг қисқаришига хизмати қилди, 3:1.

Ушбу ғалабадан кейин «Реал» очколари сонини 59тага етказиб, пешқадам «Барселона» билан фарқни яна икки очкогача қисқартирди. 

Ла Лига. 28-тур, 14 июнь (якшанба)

Реал Мадрид – Эйбар 3:1

«Эстадио Альфредо Ди Стефано» стадиони.

Голлар: 1:0 – 4 Кроос, 2:0 – 30 Рамос, 3:0 – 37 Марсело, 3:1 – 60 Бигас.

Реал Мадрид – Куртуа, Рамос (Милитао, 61), Марсело, Варан, Карвахаль (Менди, 46), Каземиро, Кроос, Родриго (Бэйл, 61), Модрич (Вальверде, 84), Азар (Винисиус Жуниор, 61), Бензема.

Эйбар – Дмитрович, Оливейра, Рафа Соареш (Бигас, 57), Арбилья, Корреа, Экспосито, Альварес, Орельяна (Леон, 57), Де Бласис (Инуи, 78), Кристофоро, Кике Гарсия (Энрик, 57).
Огоҳлантириш: Каземиро (47).

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид