Жамият | 20:00 / 19.06.2020
7551
3 дақиқада ўқилади

Парҳезли колбаса бўладими ва уни қаерда харид қилиш мумкин?

Совутгичингизда турган колбаса ва колбаса маҳсулотларининг нимадан тайёрланиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Сирли рецептлар атрофида доимо кўплаб афсоналар бўлган. Rozmetov жамоаси илгарилаб, парҳезли колбаса ва колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқарди, ҳамда уларнинг таркибини ошкор қилди.

Ушбу парҳезли мазали маҳсулотларнинг таркибини ким текширганлиги, уларда аслида қанча калория ва фойда борлиги ҳақида профессор, овқатланиш гигиенаси бўйича етакчи мутахассис, нутрициолог, Тошкент тиббиёт академиясининг вакили Гули Шайхова батафсил маълумот берди.

«Парҳез» ва «колбаса» сўзларининг уйғунлиги бўлиши мумкинми? Колбаса маҳсулотлари парҳезли бўлиши мумкинлиги ростми?

– Агар уларнинг таркибини тўғри танлаб, тайёрлаш усулига риоя қилинса – рост. Бироқ бунинг яна бир муҳим жиҳати бор. Бу колбасани қандай истеъмол қилишингизга ҳам боғлиқ. Агар уни қовуриб, кўп миқдорда нон қўшиб есангиз, албатта ортиқча калориялардан холи бўлмайсиз ва колбасанинг парҳезли жиҳатлари бошқа маҳсулотлардан олинган микроэлементлар ҳисобидан қопланади.

Демак, колбасанинг ўзини, ҳеч қандай маҳсулот қўшмай истеъмол қилиш афзалми?

– Соғлом ва уйғунлашган овқатланишда колбаса шунчаки гўшт асосида тайёрланган маҳсулот сифатида ўз ўрнини эгаллайди. Сиз шунчаки уни ўз (ҳаммада ўзига хос бўлган) калориялар миқдорига, оқсиллар, ёғлар ва углеводлар таркибига қўшасиз.

Rozmetov компаниясида ишлаб чиқарилган парҳезли колбаса хусусида нима дея оласиз? Уни ТошТА қатъий назорати остида тайёрлашгани ростми?

– Рост. Бу Ўзбекистон бозоридаги илк бу турдаги маҳсулот. Биз уни ишлаб чиқишда иштирок этганимиздан мамнунмиз. Тошкент тиббиёт академиясининг Овқатланиш гигиенаси кафедраси кўмагида «Rozmetov» бренди учун янги «Парҳезли» колбаса ва сосиска маҳсулотларининг таркиби ишлаб чиқилди. Маҳсулот фойдали эканлигининг энг муҳим кўрсаткичи унинг таркибидадир: оқсилларга бой – 100 грамм маҳсулотга 12 грамм, микроэлемент ва витаминлар билан бойитилган, ҳамда зарарли бўёқ ва таъм кучайтиргичлардан ҳоли, соғлом маҳсулот.

Унинг оддий колбасадан фарқи нимада?

– Маҳсулот биз одатланган колбаса маҳсулотларидан анча фарқ қилади. Унинг асосини курка гўшти ташкил қилади. Бундан ташқари, ушбу маҳсулотлар ишлаб чиқарилишида бренд субмаҳсулотлардан тўлиқ воз кечди.

Маълумот учун: Парҳезли гўштли маҳсулотлар Rozmetov колбаса маҳсулотлари қаторида шаҳар супермаркет ва бозорларида мавжуд.

Instagram: @rozmetov.uz

Facebook: fb.com/rozmetov.uz

Telegram: t.me/rozmetov_official

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид